Франция мезбонлик қилаётган Евро—2016 нинг «А» гуруҳида 2-турнинг биринчи учрашуви якунланди. Руминия ва Швейцария термалари ўртасида кечган беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугади.
Учрашувнинг 17-дақиқасига келиб россиялик рефери Сергей Коросев швейцарияликлар дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Богдан Станку аниқ амалга ошириб, Руминияни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қайд этиш керак, Богдан Станку 1-тур доирасида Францияга қарши кечган беллашувда ҳам айнан пенальтидан гол уришга муваффақ бўлганди. Шу тариқа у 2 та гол билан тўпурарлар пойгасида яна 1-ўринга чиқиб олди.
Беллашувда ҳисобни тенглаштирувчи гол 57-дақиқада Адмир Меҳмеди томонидан киритилди. Германиянинг «Байер» клуби шарафини ҳимоячи қилувчи футболчи кучли зарбаси билан руминиялик посбонга имконият қолдирмади.
2-турдан кейин Швейцария термаси 4 очко билан гуруҳда 1-ўринга кўтарилди. Руминия эса 1 очкоси билан гуруҳдан чиқиш имкониятларини назарий жиҳатдан сақлаб қолди.
[wpse_match id="351437" show_title=1]
Изоҳ (0)