НАТО қўшилмасининг Қора денгизда доимий мавжуд бўлиши беқарорлаштирувчи характерга эга бўлади. Бу ҳақда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Умумевропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келиннинг 15 июнь, чоршанба кунги баёнотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Бизга маълум бўлишича, НАТО алоҳида мамлакатлар, жумладан, Руминиянинг ундовига жавоб бера туриб, Қора денгиз ҳудудида доимий ҳозир бўлиш вариантини, у ерда ҳудудий давлатларни жалб этиш орқали НАТОчиларнинг доимий қўшилмасини барпо этишни кўриб чиқмоқда», — деди у.
«Агар бу масала доимий бирикмани яратиш фойдасига ҳал этилса, бу албатта беқарорлаштирувчи характерга эга бўлади. Бу НАТО денгиз ҳудудига кирмайди, альянсга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қора денгизда кемалар қатновининг тўлиқ эркинлиги мавжуд. Бу НАТО билан муносабатларимизни яхшилайди деб ўйламайман», — дея қўшимча қилди дипломат.
Изоҳ (0)