«Билайн» брендига эгалик қилувчи VimpelCom телекоммуникацион компанияси Швециянинг асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчи Ericsson компанияси билан ўзи фаолият юритадиган барча 11 мамлакатдаги IT-платформаларни бутунлай янгилаш бўйича шартнома тузди. Бу ҳақда компания пресс-релизи асосида «РБК» хабар бермоқда.
Келишув қиймати 1 миллиард доллардан ошади. Шартнома етти йилга тузилган бўлиб, у яна узайтирилиши мумкин, дейилади хабарномада.
Шартнома Ericsson’нинг янги дастурий таъминоти ва булутли технологияларидан фойдаланган ҳолда бизнесни қўллаб-қувватлаш глобал тизимининг (BSS) рақамлаштирилиши ва ўрнатилишини кўзда тутади.
Изоҳ (0)