УЕФА собиқ ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг Европа турнирларига қуръа ташлаш маросимларининг сохталаштирилиши ҳақидаги сўзларини бемаънилик деб баҳолади. Бу ҳақда, The Daily Telegraph нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ Блаттер Аргентинанинг La Nacion порталига берган интервьюсида Европада ўтказилган мусобақалардан бирида қуръа ташлаш ноҳалол ўтказилганига гувоҳ бўлганини тан олган эди. Унинг сўзларига қараганда, шарларнинг бир қисми махсус қиздирилган, бир қисми эса совутилган эди.
«Бу баёнотлар бемаъниликдир», — деб изоҳ берди бунга УЕФА вакили.
Изоҳ (0)