Илгарироқ интернет тармоғида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлатлари раҳбарларининг йиғилиши ўтказиладиган кунларда фуқароларнинг Тошкент шаҳрига кириши ва ундан чиқиши чекланиши ҳақида хабар тарқалган эди. Аммо ушбу ахборот асоссиз бўлиб, ҳақиқатга мос келмайди, деб таъкидланади Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтида чоп этилган баёнотда.
«Шаҳарга кириш ва ундан чиқиш қоидалари оддий тартибда амал қилади. Фақат текширув тадбирлари кучайтирилади», — деб таъкидланади баёнотда.
Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатларини ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш мақсадида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳамда Патруль-пост хизмати бўлинмалари иштирокида режали тадбирлар ўтказилиши айтилмоқда.
Илгарироқ «Газета.uz» ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига асосланиб Тошкентнинг саммит кунлари тўлиқ ёпилиши ҳақидаги хабарни рад этганди.
Изоҳ (0)