Hyundai Motor ва Kia Motors компаниялари АҚШ ва Жанубий Кореядан 370 мингга яқин автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда, компания вакилларининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Hyundai капот устки қисмидаги қўшимча қулфдаги муаммо туфайли АҚШ бозоридан 81 мингта ҳамда маҳаллий бозордан 62 мингта Tucson йўлтанламасини қабул қилиб олади. 2015 йилнинг 19 майидан 2016 йилнинг 14 мартига қадар Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган машиналар қайтариб олинади.
Шу билан бир пайтда Kia Motors юқоридаги каби муаммо аниқланганлиги учун 219,8 мингта Sedona минивэнини таъмирдан ўтказишни режалаштирмоқда. Улар 2005 йилнинг 15 июнидан 2014 йилнинг 4 апрелига қадар ишлаб чиқарилган.
Изоҳ (0)