Россия Давлат Думаси спикерининг ўринбосари ва Россия футбол иттифоқи ижроия қўмитаси аъзоси Игорь Лебедев Марселда англиялик «ҳамкасб»лари билан муштлашган россиялик футбол ишқибозларини мақтади, деб хабар бермоқда TJournal.
«Фанатларнинг муштлашувида қўрқинчли бирор нарса кўрмаяпман. Аксинча, баракалла, бизнинг йигитлар. Шундай давом этинг!», — деб ёзди сиёсатчи Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг икки жамоа фанатлари ўртасида тўқнашув юзага келди, кейинчалик эса улар маҳаллий аҳоли билан можарога киришди.
УЕФА, тартибсизликлар такрорланса, икки давлат терма жамоаси Евро–2016 дан четлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)