G20 давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларининг 2017 йилги саммити 7–8 июль кунлари Гамбургда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Зайберт баёнот берди.
«Тадбир Гамбург кўргазма маркази ҳудудида ўтказилади», — унинг сўзларини келтиради «ТАСС».
Зайберт саммитнинг харажатлари қанча бўлиши ҳақида ҳозирча аниқ ҳисоб-китоблар йўқлигини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)