АҚШ молия вазирлиги мамлакат олий судига мурожаат этиб, Apple ва Samsung компанияларининг патент баҳсига доир ишни қайта кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
2014 йил майида ҳакамлар Samsung Apple’нинг учта патенти, шу жумладан, телефонни блокдан чиқаришда қўлланадиган slide to unlock технологиясидан ноқонуний фойдаланмоқда, деган хулосага келди. Жанубий Корея компанияси америкалик даъвогарга 119,6 миллион доллар товон пули тўлаши белгиланди. Ўз навбатида, Apple ҳам Samsung’нинг рақамли фото ва видеофайлларни сиқиш патентини бузганликда айбдор деб топилиб, рақибига 158 минг доллар тўлайдиган бўлди.
Кейинчалик Samsung’нинг жарима тўлаши ҳақидаги қарор бекор қилинди. Суд, шунингдек, Apple Samsung’га 158 минг доллар тўлаши билан боғлиқ қарорни кучда қолдирди.
Молия вазирлиги Samsung ўз аргументларини асослашга етарли далил келтирганига шубҳа қилмоқда.
Изоҳ (0)