ФИФА рефериси Виктор Кашшаи бошчилигидаги венгриялик ҳакамлар бригадаси Франция ва Руминия термалари ўртасидаги футбол бўйича Европа чемпионатининг очилиш учрашувини бошқариб боради, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Кашшаига қанотларда Гьорги Ринг ва Венцель Тот ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси Бьорн Кейперсга юклатилди. Захира ҳакамлари этиб Томаш Богнар ва Адам Форкош белгиланди.
Франция ва Руминия ўртасидаги учрашув «Стад-де-Франс» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 10 июнь ярим тунда старт олади.
Изоҳ (0)