Германияда қочқин сифатида истиқомат қилаётганларнинг 500 минг нафар қариндоши уларнинг изидан ушбу мамлакатга кўчиб келиши мумкин. Бу рақам миграция ва қочқинлар ишлари бўйича федерал идора маълумотларида акс этган, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Гап биринчи галда муҳожирларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари, шунингдек, вояга етмаган қочқинларнинг ота-оналари ҳақида кетмоқда.
Қонунчиликка киритилган янги ўзгартишларга мувофиқ, бу ердаги қочқинларнинг оила аъзолари бир неча ой мобайнида секин-аста кўчиб келиши мумкин. Бу миграцион органларнинг юкламасини бироз камайтиради.
2015 йилда Германияга 1,1 миллион қочқин ташриф буюрди, улардан 428 минг нафари сурияликлардир. Жорий йилда етиб келган қочқинларнинг 72 минг нафари Сурия фуқароларидир.
Изоҳ (0)