Ўзбекистон ва Қозоғистон савдо-иқтисодий ҳамкорликни ўстириб, икки давлат минтақаларининг тўғридан-тўғри алоқаларини ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембаев 8 июнь куни ўтказилган брифингда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
2015 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 3 миллиард долларни ташкил этди. Элчи келажакда ушбу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётганини таъкидлаб ўтди.
Дипломат минтақалар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди:
«Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ниятимиз бор. Ўзбекистон билан чегарадош тўрт вилоятгина назарда тутилмаяпти. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев билан яқинда бўлиб ўтган учрашувимизда «Минтақалар форуми»ни яратиш ғоясини муҳокама қилдик. У ерда Қозоғистон ва Ўзбекистон минтақаларидаги бизнес вакиллари қўшма режаларни муҳокама қила олади. Шунингдек, у маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари иштирокида муҳокамалар ўтказиш майдончасига айланиши мумкин».
Изоҳ (0)