Охирги кунларда Бельгия провинцияларида сув тошқинини юзага келтирган ва катта зарар етказган кучли жала мамлакат пойтахтигача етиб борди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Брюсселга 7 июнь, сешанба куни кечқурун ёпирилган кучли жала баъзи ҳудудларда йирик дўл билан бирга давом этган. Оқибатда баъзи кўча ва майдонлар, уйларнинг ертўласи сув остида қолган. Жумладан, Волюве хиёбонининг анча қисмини сув босган.
Ёмғир оқибатида «Эразм» метро станциясини ҳам 20 сантиметр баландликда сув босган. Маҳаллий ОАВлар станцияда оёқ кийимларини ечиб, шимларини шимариб кетаётган йўловчилар суратларини чоп этмоқда. Метро станциясидаги сув платформагача етиб бормаган ва йўналиш бўйича ҳаракатланиш давом этмоқда.
Сув, шунингдек, «Шуман» метро станцияси ва унга олиб борувчи бир нечта ерости йўлига ҳам етиб борган.
Изоҳ (0)