Таиланднинг 87 ёшли қироли Пумипон Адульядет юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шифокорлар стентлаш ва ангиопластика — қон айланишини меъёрига келтириш мақсадида коронар томирларни кенгайтириш операциясини ўтказди.
Қирол вакилларининг таъкидлашича, тиббий амалиёт натижалари қониқарли бўлиб, унинг аҳволини шифокорлар жамоаси назорат қилиб бормоқда.
Пумипон Адульядет 1946 йилдан буён Таиланд тахтини эгаллаб келади. У ногиронлик аравачасида ўтиради, охирги икки йил давомида эса бир неча маротаба турли сабабларга кўра шифохонага ётқизилди.
Изоҳ (0)