Қутқарувчилар 5 июнь, якшанба куни тоғларда ғойиб бўлган бир моторли кичик самолёт ва унинг уч йўловчисини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда, CT V телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳаво кемаси Британия Колумбияси провинциясининг энг йирик шаҳри — Ванкувердан шимолроқдаги Индиан Арм фьорди яқинида радарлардан ғойиб бўлган эди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг кўмаги туфайли қутқарувчилар ҳалокатга учраганларни топа олди.
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар қулаган борт қолдиқларига дуч келди. Йўловчилар соғ-омон бўлиб, вақтинчалик бошпанада жон сақлаётган экан.
Айни пайтда Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)