6 июннинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Наманган вилояти туманларининг чегаралари ўзгаради. Наманган шаҳри, Наманган, Уйчи, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманлари чегаралари ўзгаради.
2. Ақтўбеда террочилик хавфининг «қизил даража»си эълон қилинди. Нурсултон Назарбоев шаҳардаги вазиятни кузатиб турибди, шаҳардаги ҳужумга алоқадорларнинг шахси аниқланган.
3. Қаршида Амир Темур кўприги қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. 700 йиллик тарихга эга кўприк қадимда Қашқадарёнинг икки қирғоғини боғлаган.
4. «Авиасозлар» бозори маъмурияти унинг ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. «Бозорда ҳеч нарсани бузишмаяпти, бизда санитария куни ўтказилмоқда. Халқ учун бозорни тозалаш керак-ку».
5. Хонанда Сардор Раҳимхон Telegram’да унинг ўлими ҳақида хабар тарқатганларга инсоф тилади. «Рамазон ойида бировнинг кўнглини ранжитиш гуноҳи оғир», — деди Сардор Раҳимхон миш-мишларга жавобан.