Арманистоннинг Technology and Science Dynamics компанияси илк смартфонлари 6 июндан сотувга чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
6 июнь куни компаниянинг ArmPhone 0502, ArmPhone 0505, ArmPhone 0508, ArmPhone 0509 ва ArmPhone 0520 номларидаги бешта смартфони сотувга чиқади.
Қурилмалар дисплейининг диагонали 4,5–5,1 дюйм (1 920 х 1 080) орасида. Катта модель 32 гигабайт ички хотира, 3 гигабайт тезкор хотира, SD-карт учун слот ва 1,3 гигагерц частотада ишловчи саккиз ядроли процессорга, кичик модель эса 8 гигабайт ички хотира, SD-карт учун слот ва 1 гигабайт тезкор хотирага эга.
Смартфонларнинг катта модели, шунингдек, бармоқ изини аниқловчи сканер ҳамда 13 мегапиксель ва 8 мегапикселли икки камерага эга. Кичигида 5 ва 2 мегапикселли камералар мавжуд.
Компаниянинг маълум қилишича, унинг қурилмалари ёш арман мутахассислари томонидан яратилган бўлиб, дунёнинг етакчи брендларидан қолишмайди.
Смартфонларнинг нархи маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)