Жазоир жанубида автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 33 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа мамлакат пойтахтидан 400 километр узоқдаги Лагуат вилоятида содир бўлди. Автобус Оран ва Уаргла вилоятлари орасида қатнаётган эди.
Воқеа жойига тез ёрдам ва полиция ходимлари етиб борди, зарурий ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)