Facebook ижтимоий тармоғи, унинг асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг компанияни тарк этган тақдирда, ўз корпоратив бошқаруви регламентациясини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Компания акциядорлари умумий йиғини арафасида АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) топширилган материалларда бу ҳолат акс эттирилди. Йиғин 2016 йилнинг 20 июнида бўлиб ўтади.
Компания акциядорларга тақдим этаётган ташаббуслар сирасида директорлар кенгашининг Цукербергни, у бош директорлик лавозимини тарк этган тақдирда, овоз бериш кучидан маҳрум қилиш таклифи ҳам бор.
«Бу биз асосчи бошқараётган компания бўлишни тўхтатганимиздан сўнг асосчининг назорати остидаги компания бўлиб қолмаслимизни кафолатлайди», — дейилади материалларда.
Агар Цукерберг раҳбар лавозимни тарк этса, унинг қўлидаги B тоифасидаги (10 та овоз кучига эга) акциялар А тоифасига (1 та овоз кучига эга) ўтказилади. Бу қадам Facebook’ни овоз бериш кучи Цукербергнинг авлодларига ўтишидан асраб қолади.
«Жорий келишувга кўра Цукерберг акцияларини мерос қилиб қолдира олади, бу эса компания назорати авлоддан авлодга ўтишига олиб келади», — дейилади ҳужжатда.
Айни пайтда Цукерберг B тоифасидаги 419 миллион ва А тоифасидаги 4 миллион акцияга эга бўлиб, унинг қўлидаги пакет 53,8 фоизни ташкил этади. Компания асосчиларидан бири Дастин Московиц ўз пакети бўйича овоз бериш ҳуқуқини бош директорга бергани инобатга олинса, Цукербергнинг назорати остидаги акциялар улуши 60 фоизга боради. Шу боис акциядорлар амалдаги раҳбар лавозимидан кетганидан сўнг ҳам компания устидан назоратни сақлаб қолишидан чўчимоқда.
Бундан ташқари, директорлар кенгаши шу йўл билан Цукербергни компаниядан кетиш ва рақобатчиларга қўшилиш фикридан қайтармоқчи.
Изоҳ (0)