3 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистоннинг янги тайинланган элчиси Сайид Шаҳобуддин Темурийни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати ахборот тарқатди.
Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон мазкур ташкилотда кузатувчи давлат сифатида иштирок этади.
Изоҳ (0)