Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо 90-йиллар хитига айланган «Кикбоксчи» жангари фильмининг давомида машҳур актёр Жан-Клод ван Дамм билан бирга роль ижро этади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
L`Equipe нашрининг билдиришича, Роналдиньо фильмда Роналдо исмли жанг санъатлари мураббийи образини гавдалантиради.
«Роналдиньонинг машҳурлиги бизга қўл келади, негаки у нафақат иқтидорли инсон, яна ижтимоий тармоқларда унинг 60 миллиондан ортиқ обуначиси бор», — деб янгиликни изоҳлади фильм продюсери Роб Хикман.
«Кикбоксчи»нинг биринчи қисми 1989 йилда катта экранларга чиқарилган бўлиб, унда ван Дамм бош ролни ижро этганди.
Янги фильмда, шунингдек, реслинг юлдузи Дэйв Батиста ва Ҳолливуд актрисаси Жина Карано иштирок этади.
Изоҳ (0)