Қозоғистон жанубидаги Жамбул вилоятида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, Қозоғистон таълим вазирлиги илф-фан қўмитаси сейсмологик тажриба-методик экспедицияси маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Силкинишлар Остона вақти билан соат 18:42 да қайд қилинди. Зилзила эпицентри Олмаотадан 424 километр жануби-ғарбда, 20 километр чуқурликда жойлашган эди.
Изоҳ (0)