Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Швеция терма жамоаси сардори, ҳужумчи Златан Ибрагимович мамлакат терма жамоаси сафидаги иштирокини якунлаши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда 34 ёшли футболчи Евро–2016 турнирига тайёргарлик доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: Bleacher Report

Фото: Bleacher Report

«Бу масала юзасидан куч кетказмадим ва ҳеч ким билан муҳокама қилмадим. Бу ерга яхшилаб тайёргарлик кўриш ва Европа чемпионатида иштирок этиш учун келдим. Ростини айтганда, мен терма жамоа сафида фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмадим», – деди Ибрагимович.

Швециялик футболчи 5 июнь, якшанба куни Уэльс терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этишини таъкидлади. Шунингдек, у Швеция чемпионатига қайтиш нияти йўқ эканини айтди.

«Бунинг менга қизиғи йўқ. Швеция чемпионати менга тўғри келмайди», – дея ҳазил қилди футболчи.

Қайд этиш жоиз, Златан Ибрагимович 2015/16 йилги мавсум якунида Франциянинг «ПСЖ» клубини тарк этди. Айни дамда у эркин агент бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Европа чемпионати 10 июндан 10 июлгача Францияда бўлиб ўтади. «E» гуруҳидан ўрин олган Швеция термаси Бельгия, Италия ва Ирландияга қарши баҳс олиб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)