Танзаниянинг Селоус қўриқхонасида истиқомат қилувчи филлар 2022 йилга қадар бутунлай йўқ қилиб юборилиши мумкин. Буни Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) экспертлари эътироф этмоқда, деб маълум қилади «Интерфакс».
Таъкидланишича, зарурий чоралар кўрилмаса, 2022 йилга қадар браконьерлар қўриқхонадаги филлар популяциясини бутунлай йўқ қилиб юбориши мумкин.
Африкадаги энг йирик қўриқхонада 70 йилларда 110 минг фил истиқомат қилган бўлса, бугун уларнинг сони 15 мингга тенг. Селоусда браконьерлик гуллаб-яшнамоқда, деб огоҳлантирмоқда жамғарма мутахассислари.
Ҳисоб-китобларга қараганда, браконьерлар йилига 30 мингдан ошиқ филни ўлдирмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига фил суяги ва дандон тишларини контрабанда қилишдир.
Изоҳ (0)