Россия футбол иттифоқи Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишида Россия чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумининг энг яхши 33 нафар футболчиси рўйхати тасдиқланди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Эътиборга молик томони, Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мавсумнинг энг яхши 3 нафар чап қанот ҳимоячиси рўйхатида биринчи ўринда қайд этилди.
Россия чемпионатида тўп сурадиган бошқа бир ўзбекистонлик футболчи, мамлакат терма жамоаси сардори ҳамда «Краснодар» таянч ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов энг яхши футболчилар рўйхатидан жой олмади.
Изоҳ (0)