Иорданиянинг бош вазир Хани ал-Малкий бошчилигидаги янги ҳукумати қасамёдга келтирилди. Бу ҳақда, қироллик телевидениесига маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Май ойининг охирги кунларида Иордания қироли Абдулла II парламентни тарқатиб юбориб, собиқ ташқи ишлар вазири ал-Малкийга янги ҳукумат шакллантиришни топширган эди. Ўша куниёқ қирол эски ҳукумат раҳбари — 77 ёшли бош вазир Абдулла ан-Нуссурнинг истеъфо ҳақидаги сўровини қониқтирганди.
Ал-Малкий шакллантирган вазирлар маҳкамасининг асосий вазифаси парламент сайловларига тайёргарлик бўлади. Сайлов августнинг охирида ёки сентябрнинг бошида ўтказилади.
Изоҳ (0)