2012 йилги Лондон Олимпиадаси ғолиби Сергей Кирдяпкин ҳамда иккинчи ўрин соҳибаси Ольга Каниськина медалларини топширди. Бу ҳақда, Бутунроссия енгил атлетика федерацияси президенти Дмитрий Шляхтиннинг сўзларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Медалларнинг топширилиши Лозаннадаги Спорт ҳакамлик суди (CAS) қарорининг ижро этилиши билан боғлиқ равишда амалга оширилди.
Допинг қабул қилгани маълум бўлган Кирдяпкин ва Каниськина март ойининг охирида мукофотлардан маҳрум қилинган эди. CAS Кирдяпкиннинг 2009 йил 20 августидан 2012 йил 15 октябрига қадар қўлга киритган барча натижаларини бекор қилди. Каниськинанинг 2009 йил 15 августидан 2012 йил 15 октябрига қадар бўлган натижалари бекор қилинди.
Спортчиларнинг адвокати Люсьен Валлони, янгиликка изоҳ бераркан, ушбу қарор сиёсат билан боғлиқлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)