Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари ўтказилиши муносабати билан Бразилия ҳукуматининг Австралия, Канада, АҚШ ва Япония фуқаролари учун визаларни вақтинча бекор қилиш ҳақидаги қарори 1 июнь, чоршанба куни кучга кирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Мазкур ташаббус муаллифларидан бири, республиканинг туризм вазири Энрике Алвеснинг маълум қилишича, учбу чора Жанубий Америка мамлакатига ташриф буюришни истовчи саёҳатчилар сонини ошириш имконини беради.
Австралия, Канада, АҚШ ва Япония фуқаролари учун визаларни бекор қилиш ҳақидаги кўрсатма 30 декабрь куни Бразилия ҳукуматининг расмий нашри Diario Oficial’да чоп этилган эди.
Бразилияга эркин кириш ҳуқуқидан мамлакатга 2016 йилнинг 1 июнидан 18 сентябрига қадар ташриф буюрган сайёҳлар фойдаланиши мумкин. Саёҳатчилар учун визалар уларнинг Олимпиада тадбирлари учун чиптаси бор-йўқлигидан қатъи назар талаб этилмайди.
Изоҳ (0)