Хитойда дунёдаги энг узун шиша кўприкнинг қурилиши якунланди. Бу ҳақда, South China Morning газетаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кўприк узунлиги 393 метрни ташкил этади, у ердан 300 метр баландликда жойлашган. Унинг эни олти метрни ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида кўприк 800 нафар ташриф буюрувчини кўтара олади.
Чжанцзяцзе миллий боғида (Хунань провинцияси) қурилаётган кўприк ташриф буюрувчилар учун 2016 йилнинг 1 майида очилиши мўлжалланганди. Бироқ қурилиш жараёни бироз чўзилган.
Кўприк ушбу ҳудудда давомли жала ёғаётганлиги учун ташриф буюрувчилар учун июль ойида очилиши кутилмоқда. Кўприк атроф-муҳитдаги ҳаво ҳароратининг ўзгариши ва шамолда тебраниши бўйича қўшимча синовлардан ўтган.
Чжанцзяцзе миллий боғи ташриф буюрувчиларни табиат манзаралари билан ўзига жалб этади. Масалан, ушбу табиат манзаралари Жеймс Кэмероннинг «Аватар» фильмида намойиш этилган.
Изоҳ (0)