Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонлик истеъдодли теннисчи Жўрабек Каримов Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги «Катта дубулға» туркумига кирувчи «Ролан Гаррос» теннис турнирини ғалаба билан бошлади.

Фото: French Open

Фото: French Open

Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, мазкур турнирнинг 8-ракеткаси сифатида таснифланган 17 ёшли Ўзбекистон вакили илк даврада италиялик Лиам Каруанага қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Мусобақанинг иккинчи даврасида Жўрабек Каримов исроиллик Ишай Олиелга қарши баҳс олиб боради.

Ўсмирлар ўртасидаги «Ролан Гаррос» теннис турнирида ўзбекистонлик яна бир теннисчи – Ҳумоюн Султонов ҳам иштирок этмоқда. У биринчи даврада мезбон теннисчи Корентин Муте билан куч синашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)