Буюк Британияда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Оқибатда икки киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда «РБК».
Авария 30 май, душанба куни маҳаллий вақт бўйича 17:00 да мамлакат ғарбидаги Шропшир графлигида юз берди.
Самолёт далага қулаб тушган. Полициянинг маълум қилишича, фожиа оқибатида учувчи ва йўловчи ҳалок бўлган.
Авария сабаблари ҳақида ҳозирча маълум қилинмади. Ҳалокат қандай юз берганлигини Авиация ҳодисаларини суриштириш бўлими (Air Acidents Investigation Branch) ўрганмоқда.
Изоҳ (0)