Жорий йил давомида Қозоғистон сув ҳавзаларида 20 дан ортиқ бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Олмаотада Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган брифингда ИИВ фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг расмий вакили Руслан Иманқулов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazakhstan Today.
Иманқуловнинг сўзларига қараганда, ўтган шанба, 28 май куни Олмаота вилоятида икки бахтсиз ҳодиса юз берган. Икки нафар бола ўз уйлари ҳовлисидаги сув ҳавзасига тушиб, чўкиб кетган.
Бошқарма вакилининг фикрича, бу ҳодисалар ота-оналарнинг бепарволигидан далолат беради.
У республикада ҳар йили сув ҳавзаларида юзга яқин бола ҳалок бўлишини маълум қилди. Бундай ҳодисаларнинг асосий сабаби болаларни қаровсиз қолдиришдир.
Изоҳ (0)