АҚШнинг Даллас шаҳрида Миллий баскетбол ассоциациясининг (МБА) «Нью-Орлеан Пеликанс» жамоаси баскетболчиси Брайс Дежан-Жонс қорин қисмига отилган ўқ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда, ESPN’га асосланиб, «РБК» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 23 ёшли баскетболчи бир хонадоннинг эшигини тепиб, ичкарига кирган. Шовқиндан уйғонган хонадон эгаси спортчи томон тўппончадан ўқ узган.
Баскетболчининг агенти Скотт Николс унинг мижози шифохонада, қорин қисмига отилган ўқ туфайли ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
Брайс Дежан-Жонс шу йилнинг январь ойида МБАда ўз дебютини ўтказган эди. Февраль ойида эса у «Нью-Орлеан Пеликанс» билан бир неча йиллик шартномага имзо чекканди.
Изоҳ (0)