Саккиз автомобилсоз компания АҚШда реализация қилинган жами 12 миллион машинани Япониянинг Takata фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган хавфсизлик ёстиқларидаги муаммо туфайли таъмир учун қайтариб олади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Жумладан, Honda Motor 4,5 миллион, Fiat Chrysler эса 4,3 миллион автомобилни таъмир учун қабул қилади.
Яқинда Takata ўзи ишлаб чиқарган 40 миллион хавфсизлик ёстиғини нуқсонли деб топган эди. 12 миллион автомобилда бу унсурнинг таъмирланиши кампаниянинг биринчи босқичи бўлиб, умумий ҳисобда 17 компания ўз машиналарини чақириб олади.
Изоҳ (0)