24 май куни Тошкентда Шота Руставели ҳайкали пойида буюк грузин шоирининг 850 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Шота Руставели нафақат грузин халқи ёдга оладиган, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг тан олинган шоирдир», — деди тадбирдаги чиқишида Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Жгенти.
«Ўз асарларида у барча халқлар ва замонлар учун муҳим умумий қадриятларни куйлади: дўстликни, севгини, инсонлар орасидаги ҳақиқий инсоний муносабатларни», — қўшимча қилди у.
Грузия диаспораси вакиллари «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достонидан парчалар ўқиб берди. Шеърий парчалар грузин, ўзбек ва рус тилларида янгради.
Изоҳ (0)