Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Андижон шаҳрида давом этаётган, соврин жамғармаси 25 минг долларга тенг Andijan International теннис турнирининг чорак финалига чиқди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи иккинчи даврада ҳиндистонлик Наташа Палҳага қарши баҳс юритди. Бир соату 5 дақиқа давом этган мазкур беллашувда турнирнинг иккинчи ракеткаси сифатида таснифланган Шарипова 6:1, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди. 1/4 финалда Ўзбекистон вакиласи украиналик Вероника Капшайга қарши кортга чиқади.
Қайд этиш жоиз, иккинчи даврада иштирок этган ўзбекистонлик теннисчилар Камола Умарова, Арина Фолс ва Гўзал Юсупова ўз рақибаларига имкониятни бой бериб, яккалик баҳсларидаги иштирокини якунлади.
Andijan International (ITF). 2-давра учрашувлари
Наташа Палҳа (Ҳиндистон) – Сабина Шарипова (Ўзбекистон) – 1:6, 2:6Барбора Стефкова (Чехия) – Гўзал Юсупова (Ўзбекистон) – 6:1, 6:3
Камола Умарова (Ўзбекистон) – Натела Жаламидзе (Россия) – 2:6, 3:6
Арина Фолс (Ўзбекистон) – Виктория Кан (Россия) – 3:6, 0:6
Эслатиб ўтамиз, илк даврада Сабина Шарипова ҳамюрти Сарвиноз Саидхўжаевани 3:6, 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)