Икки нафар Жанубий кореялик футбол ҳаками пора олиш билан боғлиқ ишларда айбланиб, тергов қилинмоқда. Бу ҳақда AP агентлигига таянган ҳолда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, 2013 йилнинг март ойидан октябрь ойига қадар икки нафар ҳакам Жанубий Кореянинг К-Лигаси вакили «Чонбук Хёндэ Моторс» жамоасидан бешта ўйин учун гўёки 5 миллион корейс вони (4 200 доллар)ни пора сифатида олган. Ўша йилнинг декабрь ойида ҳакамлик коррупцияси иши бўйича иш қўзғатилган ва ҳар икки ҳакам ўз ишидан четлатилган эди.
«Чонбук Хёндэ Моторс» жамоаси раҳбарияти ҳакамларга пора берган клуб вакили ўз манфаатларини кўзлаб шу ишга қўл урганини таъкидлади.
Изоҳ (0)