АҚШ президенти Барак Обаманинг Хиросима шаҳрига 27 май кунига режалаштирилган ташрифи АҚШнинг минтақадаги асосий иттифоқчиларидан бири Жанубий Кореянинг норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда, Financial Times маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Сеул Обама Хиросимага ташриф буюриб, Японияни 1945 йилги АҚШ атом бомбардимонининг ягона қурбонига чиқариб қўйишидан норози бўлаётганлиги таъкидланмоқда. Шу билан бир пайтда, Жанубий кореяликлар Нагасакида ҳарбий хизмат ўтаган ёки ишчи кучи сифатида фойдаланилган бир неча ўн минглаб ҳамюртининг ҳалокат қурбонига айланганлигини маълум қилмоқда.
Улар Хиросимада 70 мингга яқин, Нагасакида эса яна 20 минг Жанубий Корея фуқароси ҳалок бўлганлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)