Нобанк кредит ташкилотларининг жами активлари 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига 123,7 миллиард сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга ортди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уларнинг кредит қолдиғи 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 50 фоиз кўпайиб, 109,2 миллиард сўмдан ошди.
Нобанк кредит ташкилотларининг жами капитали 90,5 миллиард сўмдан ортди ёки 2015 йил биринчи чорак якунларига нисбатан 41 фоиз ўсиши таъминланди.
Ушбу ташкилотлар жамғармалар (депозитлар) жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас ва микромолиявий хизматларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.
2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг барча ҳудудларида 28 та микрокредит ташкилоти ва 45 ломбард фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)