Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Lenovo’нинг YouTube’даги каналида Motorola RAZR V3 «асосий қаҳрамон» бўлган тизер жойлаштирилди. Компания шу тариқа афсонавий «буклама» тикланиши мумкинлиги шама қилгандек бўлади, дея хабар беради TJournal.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Роликда компания RAZR V3 ёшлар ўртасида ниҳоятда оммалашган 2000 йиллар бошларига қайтгандек бўлади. Motorola ўта ингичка ва енгил, клавиатураси нурланиб турадиган, корпуси магний ва алюминийдан ишланган, нархи эса 700 доллар атрофида бўлган «буклама»дан икки йил мобайнида 50 миллиондан кўпроқ сотганди (жами 130 миллион RAZR V3 харидорини топган).

2016 йил 9 июнда, Lenovo Tech World конференциясида компания айнан қандай қурилмани тақдим этилиши номаълум. Engadget тахминига кўра, бу Android асосида қайта ишлаб чиқарилган RAZR V3 бўлиши мумкин, шу билан бирга, гап Motorola’нинг янги маҳсулотлари ҳақида кетаётганлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Маълумот учун, Lenovo 2014 йили Google’дан Motorola мобил йўналишини 2,91 миллиард долларга харид қилганди. Бундан икки йил олдин эса Google уни 12,5 миллион долларга сотиб олганди.

https://youtu.be/RVzE1YS9UWM

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда