АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон мамлакат президентлигига номзод ва собиқ давлат котиби, рафиқаси Ҳилларини миллиардер Дональд Трампнинг солиқ декларацияси масаласида қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда, ABC News маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Ҳиллари Клинтон даромади 1 миллион доллардан ортиқ бўлган ҳар бир одам унинг камида 30 фоизини солиқлар шаклида тўлаши лозим деб ҳисоблайди», — деди Клинтон Калифорниядаги тадбирда.
Собиқ президент уларнинг оиласи охирги йигирма йилдаги солиқлар ҳақидаги маълумотни чоп этганлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига қараганда, Оқ уйни тарк этгандан сўнг, улар даромадининг ўртача 40 фоизини бюджетга тўлаган.
«Кўпчилигимиздан бойроқ эканлигини айтишдан чарчамайдиган унинг рақиби (Дональд Трамп) ўз декларацияларини чоп этмайди. Сиз унинг чиндан ҳам меҳнаткашларнинг даромадини оширишни истовчи куч бўла олишига ишонасизми?», — деди Билл Клинтон.
Изоҳ (0)