Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод миллиардер Дональд Трамп мактаб ўқитувчилари синфхоналарда ўқотар қурол сақлашини ёқлаб чиқди, деб ёзади «РБК».
«Дарсхоналарда қурол бўлишини истамайман, аммо, тўғрисини айтганда, баъзи ҳолларда дарс вақтида ўқитувчилар қўл остида қурол бўлиши керак. Чунки бизнинг мактабларимизда ишониб бўлмайдиган ҳодисалар содир бўлиб туради», — деди Трамп.
21 май куни Трамп АҚШ президентлигига сайланса, қурол олиб юриш бўйича конституциявий ҳуқуқни ҳимоя қилиши ва уни олиб юриш тақиқланган ҳудудларда тақиқни бекор қилишини айтган эди.
Изоҳ (0)