Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хонандалик фаолиятини қайта йўлга қўяётган таниқли актёр Жавоҳир Зокиров Радиус 21 тахаллуси остида ижод қилган марҳум хонанда Шаҳзод Ғуломовнинг «Чагаев» номли қўшиғини З-БЕК гуруҳи билан ҳамкорликда қайта куйлади. «Зарб, Ўзбекистон» деб қайта номланган қўшиққа ишланган клип видеоси Жавоҳир Зокировнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган.

[fbvideo link="https://www.facebook.com/DjavahirZakirov/videos/607883849371348/" width="600" height="450" onlyvideo="1"]

Радиус 21 боксчи «Чагаев» номли қўшиғини Руслан Чагаевнинг 2007 йили россиялик чарм қўлқоп устаси Николай Валуев устидан эришган тарихий ва машҳур ғалабасидан сўнг куйлаган эди. Янгидан куйланган қўшиқда нақоратдаги «Чагаев», «Руслан» сўзлари «Ўзбекистон» сўзи билан алмаштирилган.

«Зарб, Ўзбекистон» қўшиғи клипида асосан спорт мусобақалари лавҳаларидан фойдаланилган, шунингдек, унда ўтмишнинг таниқли футболчиларидан бири Азамат Абдураимов ҳам суратга тушган.

Сўнгги йилларда «Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган «Сотқин», «Барон» фильмларидаги иштироки билан қайтадан кашф этилган актёр Жавоҳир Зокиров сўнгги интервьюларида хонандалик фаолиятини ҳам қайта йўлга қўймоқчи экани, бир қатор қўшиқларига клиплар тайёрлаганини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Жавоҳир Зокиров ва Радиус 21 ўз вақтида ижодий ҳамкорлик қилган. Хусусан, бош ролида Жавоҳир Зокиров ўйнаган «Тўйлар муборак 2» фильми учун саундтрекни Радиус 21 гуруҳи Жавоҳир Зокиров билан бирга куйлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов