Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройининг ёзги майдонида 27—28 май кунлари «Афсонавий 90» номли концерт дастури бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Popcorn.uz» хабар бермоқда.
Мазкур концертда 90 йиллардан буён ижод қилиб келаётган афсонавий ижодкорлар — «Шаҳзод» гуруҳи солисти Рашид Холиқов, «Болалар» гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов, «Хўжа» гуруҳи яккахони Иззат Ибрагимов, «Байрам» гуруҳи хонандаси Акмал Мамедов ва таниқли хонанда Равшан Собиров қатнашади.
Изоҳ (0)