Иш ўринлари етишмовчилиги ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли дунёнинг бир қатор минтақаларида қашшоқликни бартараф қилиш бўйича йигирма йил давомида олиб борилган ишлар йўққа чиқиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) «Жаҳонда бандлик ва ижтимоий ҳимоя истиқболлари: қашшоқликни йўқ қилиш учун иш ўринлари трансформацияси» (World Employment and Social Outlook (WESO) 2016 — Transforming jobs to end poverty) номли янги ҳисоботида бу ҳолат таъкидлаб ўтилди.
ХМТ экспертларининг ҳисоб-китобларига қараганда, бозор иқтисодиёти энди шаклланаётган ва ривожланаётган давлатлар аҳолисининг 36 фоизи қашшоқликда яшамоқда — улар кунига ўртача 3,1 доллар ҳисобига яшайди.
Ҳисобот муаллифларининг ёзишича, 2030 йилга қадар дунё бўйлаб қашшоқликни бартараф қилиш учун йилига 600 миллиард доллар ёки 15 йилда жами 10 триллион доллар сарфлаш лозим бўлади.
Шу билан бирга, уларнинг фикрича, қашшоқлик муаммосини ҳал қилиш учун молиявий уринишларнинг ўзи етарли эмас — бунинг учун биринчи навбатда сифатли иш ўринларини кўпайтириш талаб этилади.
Изоҳ (0)