Гёте институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда OXUS Culture ташкилоти ёзги мактабга қабул эълон қилади. Бу ҳақда OXUS Culture ташкилоти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ёзги мактаб шу йилнинг 14—24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтади. Ёзги мактаб дастуридан
- маданият соҳаси менежментининг замонавий услублари;
- жамоат билан ишлашнинг турли кўринишлари;
- лойиҳа амалиёти;
- ҳамкорлик алоқаларини яратиш;
- ва шу йўналишдаги амалий машғулотлар жой олган.
Ёзги мактабда иштирок этиш учун эгаллаб турган лавозими, асосий маълумоти ва жинсидан қатъи назар, 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган, маданият ва санъат соҳасида камида 3 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилади.
Изоҳ (0)