Испаниянинг «Севилья» клуби Европа Лигасининг финал учрашувида «Ливерпуль» устидан иродали ғалабага эришди. Биринчи бўлимда Англия клуби ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, иккинчисида ўз дарвозасидан учта гол ўтказиб юборди.Европа Лигаси тарихида ҳеч бир клуб кетма-кет уч бор чемпионликни қўлга киритмаганди. Испаниянинг «Севилья» жамоаси бу ишни 1 та мураббий — Унаи Эмери билан амалга ошириб, тарихга кирди.
Шунингдек, Европа Лигасида умумий ҳисобда 5 бор зафар қучган биринчи жамоа ҳам «Севилья» бўлди. Бунинг натижасида Ла Лигани 7-ўринда якунлаган клуб келаси мавсумни Европа Чемпионлар Лигасида ўтказадиган бўлди.
«Ливерпуль» Юрген Клопп бошқарувида келаси мавсумни халқаро майдондан ташқарида ўтказади. Англия Премьер-лигасини 8-ўринда якунлаган жамоа энди бор эътиборини миллий чемпионатга қаратиши мумкин.
Европа ЛигасиФИНАЛ 18 май, чоршанба
Изоҳ (0)