IBM компанияси муҳандислари ахборот сақлаш соҳасида улкан янгилик ясади. Фаза ҳолати ўзгартирилган PCM технологияси уларга битта хотира ячейкасига 3 бит ахборот ёзиш имконини берди. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.ru» ёзмоқда.
Экспертларнинг фикрича, технология ахборот сақлашда тўнтариш ясаб, ахборот ҳажмининг ўсаётгани билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имкониятини беради. PCM’нинг бошқа устун тарафлари ҳам бор: ўқиш ва ёзиш тезлигини, ташувчининг ҳажми ва чидамлилигини оширади, унинг энергетик эҳтиёжини қондиради.
PCM-ташувчилар 10 миллион ёзиш силсиласини кўтара олади.
Париждаги IEEE International Memory Workshop халқаро симпозиумида чиқиш қилган IBM вакиллари ячейкада 3 бит сақлаш мумкинлигини намойиш қилди. Улар олиб келган намуна 64 Кб ҳажмли массивга эга бўлиб, сақлаш юқори ҳароратда амалга оширилди, ёзиш қобилияти 1 миллион силсиладан сўнг ҳам сақланди.
Изоҳ (0)