Ҳиндистоннинг Ассом штатидаги Каримганж ва Хайлаканди округларида ер ўпирилиши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Times of India нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, узоқ давом этган ёғингарчиликлардан сўнг штатнинг турли ерларида ер ўпирилиши кузатилган. Каримганж округида тунги соатларда ер кўчиб, тоғ ёнбағридаги уйлардан бирини босиб қолган. Уйда бўлган беш киши, шу жумладан, уч бола ҳалок бўлган.
Қўшни Хайлаканди округида эса икки марта ер кўчиб, тўрт ёши катта киши ва олти ёшли бир бола қурбон бўлган. Саҳар тонгда оила ухлаб ётганида уларнинг уйи тупроқ остида қолган.
Изоҳ (0)