Германия ҳукумати электромобиль харид қилувчи фуқаролар учун пул тўловлари жорий қилиш устида ўйламоқда. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Электромобиль харидорларига 4 минг евро, гибрид двигателларга эга машина сотиб олувчиларга эса 3 минг евро тўланади.
Германия федерал иқтисодиёт ва экспорт назорати идораси фуқароларнинг бу борадаги талабномаларини онлайн режимда қабул қилади.
2019 йилга қадар давом этадиган ушбу дастурни молиялаштириш федерал ҳукумат ва автомобилсозлар зиммасига юкланади. Тўловларнинг умумий суммаси 1,2 миллиард евродан ошмаслиги кўзда тутилган.
Шунингдек, 15 минг электр колонка қуришга 300 миллион евро ажратилиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)